08:12 / 30.04.2022
5576

Геология университети ректори ўзгарди

Фото: Shutterstock

Геология фанлари университетида ректор ўзгарди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳукуматнинг 2022 йил 29 апрелдаги 224-сон қарори билан Мақсуд Исоқов Геология фанлари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мақсуд Исоқов бунгача илмий ишлар, инновациялар ва молия-иқтисод ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.

Шу пайтгача Геология фанлари университетининг ректори лавозимида Бобур Исломов ишлаб келаётганди.

2020 йил  8 июнь куни Ўзбекистон президентининг қарорига асосан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети ташкил қилинганди.

Унга кўра, университет Давлат геология қўмитаси тизимига қарашли бўлиб, тоғ-кон саноати корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун геология йўналишидаги малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича республиканинг ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Университетда талабалар Ўзбекистон давлат таълим стандартлари асосида геология ва кончилик йўналишидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг қўшма таълим дастурлари бўйича, улар билан эришиладиган келишувларга мувофиқ ўқитилади.

Мавзуга оид
Top