Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Геология университетида таълим жараёнининг 70 фоизи илмий-амалий машғулотларга ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги Геология фанлари университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги Геология фанлари университети геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциясини таъминловчи илмий кластер этиб белгиланади ҳамда университет малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича республиканинг таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Белгилаб қўйилишича, университетдаги таълим жараёнининг 70 фоизи илмий-амалий машғулотларга ажратилади.
Университетнинг ихтисослашган кафедралари талабалари амалиётларини ўташ жараёнлари зарур шарт-шароитлар яратилган ҳолда, уларга бириктирилган тегишли илмий-тадқиқот муассасалари, йирик геология-қидирув экспедициялари ва саноат корхоналари билан биргаликда амалга оширилади.
Президентнинг “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан берилган имтиёзлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарларни олиб киришни татбиқ этган ҳолда 2023 йил 1 июнга қадар узайтирилади.
2022-2023 йилларда амалга ошириладиган илмий тадқиқот ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Геология фанлари университетининг Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ўртасида тўғридан тўғри тузиладиган ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда ўрнатилган тартибда комплекс экспертизадан ўтказиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Давлат геология қўмитаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университетни 2022-2026 йилларда ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини қатъий назоратга олади ва самарали мониторингини йўлга қўяди.
2022 йилдан бошлаб университетнинг профессор-ўқитувчиларининг тизимли равишда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказларида замонавий таълим усуллари асосида малакасини ошириш чоралари кўрилади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Россия ва бошқа яқин хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва етакчи геология-қидирув компанияларида университет талабаларининг ишлаб-чиқариш амалиётларини ўташи йўлга қўйилади, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб университет фаолиятида босқичма-босқич “Рақамли Университет” тизими жорий этилади.
2022 йил 1 сентябрга қадар университетда илмий-техник журнал чоп этиш йўлга қўйилади ва унинг босқичма-босқич халқаро миқёсда эътироф этилиши таъминланади.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026