Жаҳон | 15:18 / 03.05.2022
18144
1 дақиқада ўқилади

Назарбоевнинг синглисига қарашли компания контрабандада гумонланмоқда 

"Group Of The Companies Tda" МЧЖга тегишли юклар орасида қиймати 287 млн тенгега (647 минг доллар) тенг бўлган декларация қилинмаган товарлар борлиги аниқланган. 

Фото: Novgaz / Vimeo

Қозоғистон бош прокуратураси "Group Of The Companies Tda" компанияси юкларини текширувдан ўтказиш чоғида декларация қилинмаган товарларни аниқлади. Бу ҳақда “Интерфакс” бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар берди. 

"Group Of The Companies Tda" МЧЖга тегишли юклар орасида қиймати 287 млн тенгега (647 минг доллар) тенг бўлган декларация қилинмаган товарлар борлиги аниқланди. Компания директори ҳибсга олинди", - дейилади хабарда. 

"Group Of The Companies Tda" муассислари Анипа Назарбоева (собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг синглиси) ва Али Клишпаев ҳисобланади. 

Қозоғистон бош прокуратурасининг маълумот беришича, божхона соҳасидаги текширувлар давомида бож тўловларини тўламаслик ва товарларни нотўғри декларациялаш ҳолатлари аниқланган. Республикага 165 млрд тенге миқдорида зарар етказилган. 

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид