Учрашув чоғида томонлар икки мамлакат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларнинг изчил ва тўлиқ амалга оширилиши масалалари юзасидан фикр алмашди.
Суҳбат давомида президент администрациялари ўртасида янада яқин, тезкор ва самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Шу мақсадда икки давлат администрациялари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва мувофиқлаштирувчи ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Томонлар Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилувчи қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.












