Ўрта асрлардаги жанг майдони
(Иллюстрация: Мария Толстова / Медиазона) 

Мусулмон шарқи ва насроний ғарби ўртасидаги қарама-қаршилик ўрта асрлар тарихининг қонли, фитна ва ажабтовур воқеаларга бой бўлган мавзуларидан биридир. 

Ўша даврнинг асосий қаҳрамонлари – Ричард Шерюрак ва Салоҳиддин, кўплаб араб халифалари, Византия императорлари, француз қироллари ва турк султонлари ҳисобланади. Аммо улар орасида худди эртаклардаги каби афсонавий шахслар ҳам бўлган. Улардан энг сирлиси мусулмонлар ва насронийлар зиддиятининг марказида турган Қуддусдан минглаб чақирим узоқликдаги Марказий Осиёда пайдо бўлган. 

Шарқда туғилган ва Муҳаммад пайғамбар издошларини мавҳ этишда гўё насронийларга ёрдамга келаётган ҳукмдор, «авлиё Юҳанно» ҳақидаги афсонанинг юзага келиш тарихи ҳақида «Медиазона»да катта мақола тайёрланди. 

Фото 02. Салибчилар ва мусулмонлар жанги
(Ўрта асрлар миниатюраси. Bibliothèque nationale de France / Wikimedia Commons) 

XII аср ўрталарида Марказий Осиёда 3 та йирик давлат шаклланди: ҳудудда расман Қорахонийлар сулоласи ҳукмронлик қилаётган бўлса, ғарб мусулмон оламининг байроқдори Салжуқ империяси таъсири остида, шарқ эса қорахитойлар томонидан истило қилинган эди. Нисбатан мустақилликка интилаётган Хоразмга қорахонийлар ҳам, салжуқийлар ва қорахитойлар ҳам кўз тикаётган эди. 

Салжуқлар Ислом байроқдорлари сифатида 

XII аср — мусулмон ва насроний дунёси ўртасидаги қарама-қаршилик авжига чиққан давр. Салиб юришлари қизғин паллага кирган, жанглар Испаниядан тортиб Ўрта ер денгизи бўйлаб Сицилия оролигача, Византия империяси, Яқин Шарқдан Кавказгача бўлган жуда катта ҳудудда давом этаётган эди. 

VII аср ўрталаридан бошланган араб қўшинлари зарбасидан тикланиб олган Европа ўч олишга, ҳар иккала динда муқаддас ҳисобланадиган Қуддус шаҳрини қайтариб олишга отланган, аммо жиддий қаршиликка учраётган эди. 

1096 йилда Салжуқ империяси (Медиазона)