“Биз 2030 йилгача 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича катта дастур қабул қилдик. Хусусан, Тошкент–Самарқанд ва Тошкент–Андижон йўналишларида пулли автомобил йўллари, Тошкент–Самарқанд, Самарқанд–Навоий–Бухоро йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темирйўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади”, – деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, республиканинг яна 6 та халқаро аэропортини модернизация қилиш давлат-хусусий шерикликка берилади.

“Шунингдек, келгуси 5 йилда электр, сув ва газ тақсимлаш тармоқларини бошқариш хусусий операторларга ўтади. Масалан, Самарқанд вилоятининг электр тармоқларини бошқарувга олиш бўйича ўтказиладиган тендерга 50 дан зиёд хорижий нуфузли компаниялар ўз қизиқишини билдирди”, – деди президент.

Маълум қилинишича, бугунги кунда инфратузилма, энергетика, транспорт, сув таъминоти ва барқарор ривожланиш йўналишида ОИИБ билан 3 миллиард долларлик 15 та лойиҳа амалга ошириляпти.

“Шу кунларда банк билан келгуси 3 йилда яна 4 миллиард долларлик лойиҳалар дастурини амалга оширишга келишиб олдик”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун алоҳида янги темирйўл қуриш режаси ҳақида ўтган йили “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов айтиб ўтганди.

Ҳозир бизда битта магистрал бор – қайсидир участкада иккита, лекин асосан битта – ва биз бугун бу магистралдан ҳам юқори тезликдаги, ҳам тезюрар, ҳам оддий транспортларда йўловчи ташиш мақсадида ва ҳам юк ташувлари учун фойдаланамиз, шунинг учун ҳозирда инфратузилма шунчаки етишмайди”, – деганди Раҳметов Самарқанддаги форумда.

ЎТЙ расмийси Тошкент–Самарқанд янги темирйўл магистралини қуриш масаласи Жаҳон банки, бошқа халқаро молия институтлари ва манфаатдор инвесторлар билан муҳокама қилинаётгани, кейинги босқичларда йўлни Самарқанддан кейин яна узайтириш кўзда тутилганини айтганди.

Тошкент–Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари эса шу йил бошланиши керак. Президентнинг август ойидаги қарорига кўра