Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар СМС-хабарнома кўринишида юборилади
Давлат ташкилотларида ишловчи ходимлар ўзларининг ойлик иш ҳақи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни СМС-хабарнома кўринишида юбориш тизими жорий этилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вазирлик Ахборот технологиялари маркази томонидан UzASBO дастурий мажмуасида ходимларнинг мобил телефон рақами киритилганлиги бўйича тўлиқ текширув ўтказилган. Мобил рақам киритилмаган ходимларнинг маълумоти тузилиб, рақамларни тизимга киритиш, унинг афзалликлари ташкилот мутасаддиларига тушунтирилган.
«Ҳозирда бюджет ташкилотлари ходимларига ҳар ойда уларнинг иш ҳақи тўғрисида СМС хабарнома юбориш тизими жорий этилиши натижасида ходимларга жуда кўп қулайликлар яратилди. Бу ходимларга ўз ойлик иш ҳақи тўғрисида тўлиқ маълумотларни (начислено-удержано-оплачено) кўриш имкониятини беради.
Бунинг натижасида ходимнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари бириктирилган хабарнома мобил телефон рақамига СМС кўринишида босқичма-босқич барча ташкилотларга юборилиши йўлга қўйилди», дейилади Молия вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
20:04 / 25.08.2025
АҚШ меҳнат бозорида Буюк рецессия давридаги ҳолат кузатилмоқда
12:29 / 07.03.2022
Андижон вилоятида ўқитувчилар маоши кечикмоқда, бу биринчиси эмас
13:42 / 27.11.2021
Ҳоким 1,5 млн сўм ойлик ҳақида гапирди: одамлар нима дейди?
16:04 / 19.10.2021