Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари учун белгиланган қоидалар соддалаштирилади
Президентнинг “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Адлия вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади:
умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари учун белгиланган ва замон талабларига мос келмайдиган хизмат кўрсатиш қоидаларини, шунингдек, санитария норма ва қоидаларини соддалаштириш;
умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи ва чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат органлари аралашувини қисқартириш, яширин иқтисодиёт ва норасмий бандликни қисқартиришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.
2022 йил 1 июлдан бошлаб суғурта ташкилотлари томонидан бюджет тизими бюджетлари маблағларидан шакллантирилган ресурслар ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит бўйича суғурта шартномалар бўйича воситачиликни тақдирлаш тўловларини тўлаш тақиқланади.
Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда кредит ва суғурта ташкилотлари ўртасида келишув тузиш, шартларини, шу жумладан кредит ташкилотлари томонидан тан олинадиган суғурта ташкилотларини танлаб олиш тартибини тасдиқлайди.