Ўзбекистон | 08:44 / 15.05.2022
7901
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Cobalt ва Spark тўқнашди, яна бир Cobalt светофорга урилиб, ёниб кетди

Тошкент шаҳрида Cobalt ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар қилишича, 14 май куни соат 01:00 ларда Амир Темур кўчаси ва Боғишамол кўчалари чорраҳасида икки автомобиль — 1997 йилда туғилган Х.О. бошқарувидаги Spark ва 2000 йилда туғилган А.Б. бошқарувидаги Cobalt тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси 2001 йилда туғилган М.М. тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Олмазор туманида эса Cobalt машинасида ёнғин чиқди. 

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 14 май куни соат 05:00 ларда Олмазор тумани Келес кўчасида ҳайдовчи Д.Й. Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги тўсиқ устига чиқиб кетиб, светофорга урилган.

Оқибатда двигателда ёнғин чиққан, тез орада воқеа жойга етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид