18:00 / 16.05.2022
4615

11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилиши ўтказилди

Мажлисда таъкидланганидек, ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур. Шу боис, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади. Бунда фермер ва кластер ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқади.

Фото: Товар-хомашё биржа матбуот хизмати

Шу муносабат билан, ғаллачилик соҳасида кутилаётган янгиликларнинг мазмун-моҳияти ҳамда биржа савдоларида иштирок этиш тартибини тушунтириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан фермер ва кластерлар учун махсус уюштирилаётган ўқув семинарлари бошланди.

Фото: Товар-хомашё биржа матбуот хизмати
Фото: Товар-хомашё биржа матбуот хизмати

Семинар иштирокчиларига мижозларни биржада рўйхатдан ўтиш, гаров маблағларини киритиш, брокерлик хизматларидан фойдаланиш ва маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш қоидалари ўргатилмоқда.

Тадбирлар давомида мамлакатимизнинг ҳар бир туманида фаолият юритаётган савдо майдончаларининг жойлашуви ва уларнинг аниқ манзиллари алоҳида кўрсатиб ўтилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида биржанинг мана шу савдо майдончалари орқали фермер ва кластерларни аккредитациядан ўтказиш жараёнлари ҳам амалга оширилмоқда.

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Товар-хомашё биржа матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид
Top