Ўзбекистон | 12:00 / 16.05.2022
9839
4 дақиқада ўқилади

Case New Holland компанияси замонавий ғалла ўриш комбайнларини таклиф этади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлар диққатига! Агарда сиз замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини излаётган бўлсангиз, Case New Holland компанияси жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқарилган трактор ва комбайнларни қулай ва келишилган тўлов шартлари асосида етказиб беришни таклиф этади.

Жаҳонга машҳур бўлган Case New Holland компаниясининг Ўзбекистондаги UzKeysMash қўшма корхонасида халқаро стандарт талаблари бўйича сифатли қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилади ва етказиб берилади.

Хусусан Case АF4088, New Holland TC5.90 ҳамда New Holland TC5.30 ғалла ўриш комбайнларини мисол келтирамиз.

Case АF4088 ғалла ўриш комбайни. Фото: Case New Holland

Case АF4088 ғалла ўриш комбайни, ғалла ўрими билан шуғулланувчи барча хўжаликларнинг талабини қондирадиган техника ҳисобланади. Комбайн двигатель қуввати 210 от кучига, ғалла бункери ҳажми эса 6000 литрга эга. Комбайн 5,2 метрлик жатка билан таъминланган. Бошқа комбайнлардан фарқи, унинг универсаллигидадир, яъни ғалла ва бошқа экин турлари ҳосилини йиғиштириб олишга тез ҳамда кам харажат билан мослашувчанлигидадир. Комбайн кабинаси шинам, кондиционер ва печка билан таъминланган, ташқи шовқиндан юқори даражада ҳимояланган. 

New Holland TC5.90 ғалла ўриш комбайни. Фото: Case New Holland

New Holland TC5.90 ғалла ўриш комбайни, барча кластерларнинг айнан ғалла ўрими билан боғлиқ талабига жавоб беради. Двигатель қуввати 240 от кучи бўлган комбайннинг, бункер ҳажми 6400 литрни ташкил этади. Комбайн 5,2 метрлик жатка билан таъминланган. Буғдой янчиш агрегатлари 2 та барабандан иборат бўлгани дон йўқотилишини минималлаштиради ва юқори намгарчилик шароитида ҳам ишлаш имкониятини тақдим этади. Комбайннинг яна бир қулайлиги шундан иборатки, ғалла ўрими давомида сомонни бутун чиқариш ёки далага майдалаб ўз-ўзини ўғит қилиш мақсадида бир текис сочиб юбориш имконияти мавжуд. Комбайн оператор ишлаши учун шинам, кондиционерлик, печкалик, электрон бошқарувли замонавий кабинага эга.

New Holland TC5.30 ғалла ўриш комбайни. Фото: Case New Holland

New Holland TC5.30 ғалла ўриш комбайни, фермер хўжаликлар ва кичик кластерлар ғалла майдонларида тез ва самарали ўримни ташкил қилиш учун айни муддао. Комбайн 130 от кучилик механик ёқилғи тизими билан жиҳозланган “Cummins” двигателига эга бўлиб, бункер ҳажми 3000 литрни ташкил этади. Комбайн жаткасининг эни 4 метр бўлгани транспортировка вақти камайишига сабаб бўлади. Бу комбайн ҳам 2 та янчиш барабанидан иборат бўлиб сомонни сифатли чиқишини таъминлайди. Комбайн шинам, кондиционерлик, печкалик, механик бошқарувли замонавий кабинага эга.

Фото: Case New Holland

Case New Holland компанияси Ўзбекистон бозорида 1996 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда ва шу кунгача мамлакатимиз ҳудудларида 10 000 дан ошиқ техникаларни етказиб берган, уларга сервис хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мижозлар учун техникалар хизматини узлуксиз ташкиллаштириш, оригинал эҳтиёт қисмларни мижозларга етказиб бериш ҳамда таъмирталаб ҳолатини мунтазам равишда текширувдан ўтказиш мақсадида бутун республика бўйлаб, барча вилоятларда сервис марказлари фаолият олиб боради.

Компанияда 150 дан ортиқ малакали сервис ходимлари хизмат қилади. Улар махсус хизмат автомашиналарида тўғридан тўғри далага ташриф буюриб, техникаларни қисқа муддат ичида таъмирлаб беришади. Case New Holland сервис ва зарур эҳтиёт қисмларни ўз вақтида етказиб беришни кафолатлайди.

Фото: Case New Holland

Барча маҳсулотларга компания томонидан энг ками 1 йиллик ёки мижоз талабига кўра, 1 йилдан кўпроқ муддатга кафолат тақдим этилади.

Жорий публикация оммавий оферта ҳисобланмайди, техникаларни харид қилиш масаласи бўйича батафсил қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:

+99890 969 41 41

+99890 007 94 20

Эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўлими: +99878 120 10 01

Манзил: Тошкент шаҳри, Оҳангарон йўли 2

Мўлжал: Роҳат айланаси, 15 қаватли Artel биноси ёнида.

Telegram: cnhindustrial, CaseMash

Telegram-канал: t.me/cnhuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид