Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ўқув машинаси иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
Наманган вилояти ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 93-километрида ҳаракатланиб кетаётган Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашув содир этган. Оқибатда Gentra ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Воқеа жойида олинган суратларда ЙТҲ иштирокчиси бўлган Cobalt автомактабнинг ўқув машинаси эканини кўриш мумкин.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026