Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд долларга тенг бўлди
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Dreamstime
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 млрд АҚШ долларига ёки 61,2 фоизга ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт 7,1 млрд долларни ташкил қилди.
Экспорт таркибида маҳсулотлар 6,2 млрд долларни, хизматлар эса 837 млн долларни олиб келган.
Бундан ташқари, ташқи савдода импорт ҳажми 10,1 млрд долларни ташкил этди. Бунда, маҳсулотлар – 9,4 млрд доллар, хизматлар – 727 млн доллар.
Шунингдек, ташқи савдо айланмасида салдо -3 млрд долларга тенг бўлди.
Мавзуга оид
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026