Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида таркибида наркотик моддалар бўлган ширинликларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди
Тошкент халқаро аэропортида таркибида наркотик моддалар бўлган ширинликларни ва бошқа шу турдаги воситаларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Жами 18 та қадоқда желатин кўринишидаги сақич, 2 қути конфет ва 1 та қадоқдаги 10 дона шоколад таркибида каннабис мойи – гиёҳвандлик моддаси топилган ва бу мазкур товарларнинг қадоғида ҳам очиқ-ойдин акс эттирилган.
Божхона кўриги давомида фуқаро қўл юки ва багажлари орасида ичига суюқ шаклдаги гиёҳвандлик модда жойлаштирилган ва унинг истеъмоли учун хизмат қилувчи 6 турдаги 14 дона турли қурилма ва воситалар, ичига солинган гиёҳвандлик воситасини майдалаб, кукун ҳолатига келтирувчи 1 дона қурилма ҳамда гиёҳвандлик воситаларини чекишда фойдаланиладиган 4 дона махсус қоғоз ўрамлар борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, божхона ходимлари йўловчига тегишли бўлган кўзойнак ғилофи ичига ҳам полиэтилен ўрамда 1,2 гр. “марихуана” яширилганини фош қилишди.
Юк эгаси ушбу гиёҳвандлик воситаларидан ўзи учун даволаниш мақсадида фойдаланишини ва амалдаги тартибларни билмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
11:28 / 24.03.2026