Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
Сурхондарёдаги “Термиз-авто” чегара божхона постида экскаватор кўтаргичи ичига 593 кг гашиш ва 3 кг опий яшириб, олиб ўтишига уриниб кўришди. Экскаватор эса юк машинасига ортилган бўлган. Жиноий гуруҳ тонг саҳар вақтда ҳарбий хизматчилар сергакликни йўқотишига умид қилган.
Афғонистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг тезкор бўлинмалари ва Чегара қўшинлари ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида тезкор қидирув тадбири ўтказилган. Унда қўшни давлатдан олиб келинган катта миқдордаги наркотик модда тўхтатиб қолинган. Жиноий гуруҳ тонг саҳар вақтда ҳарбий хизматчилар сергакликни йўқотишига умид қилиб, наркотикни олиб ўтишни режалаштиришган.
Сурхондарё вилоятидаги “Термиз-авто” чегара божхона постига Афғонистондан кириб келган юк машина ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилган. Транспорт воситаси Афғонистон фуқароси бошқарувида бўлган.
Юк машина тиркамасига ортилган экскаватор инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканер қилинганида, унинг кўтаргич қисми ичида конструкцияда кўрсатилмаган шубҳали предметлар борлиги кузатилган.
Шундан сўнг, экскаватор туйнуклари эндоскоп махсус техник воситаси орқали кўздан кечирилган. Жараёнда экскаваторнинг кўтаргич қисмига 593 кг гашиш ва 3 кг опий яширилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу наркотик модда эгаларини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилганди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026