Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Зил билан тўқнашган Nexia-3 йўловчиси вафот этди
Катта тезликда ҳаракатланган Nexia-3 Зилнинг кузовига келиб урилган. Оқибатда енгил машина йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 19 май куни соат 16:30 ларда 4Р-35 Жиззах-Пахтакор-Гагарин автомобил йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 46-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1981 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 машинасини Жиззах-Гагарин йўналишида бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда кетаётган 1978 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Зил юк машинасига урилган.
Оқибатда Nexia-3 машинасида кетаётган йўловчи турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, юк машинаси чапга қайрилаётганда машина ортидан катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 унинг орт кузов қисмига келиб урилган ва пачоқ бўлиб йўл четига ағдарилиб кетган.
Мавзуга оид
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
08:53 / 18.03.2026
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди
12:21 / 14.03.2026