Жаҳон | 18:51 / 25.05.2022
4148
1 дақиқада ўқилади

Германияда мамлакатга киришга жорий этилган коронавирус чекловлари бекор қилинади

1 июндан бошлаб Германияга кириб келаётганлардан коронавирусга қарши эмлангани, ушбу касалликдан тузалгани ёки манфий ПЗР-тест топширгани тўғрисидаги ҳужжатлар талаб қилинмайди. 

Фото: DPA

Германия ҳукумати 1 июндан мамлакатга киришда коронавирус билан боғлиқ чекловларни бекор қилади.

Маълумот берилишича, ГФР ҳукумати мавжуд қоидаларни юмшатишга қарор қилди.

1 июндан бошлаб Германияга кириб келаётганлардан коронавирусга қарши эмлангани, ушбу касалликдан тузалгани ёки манфий ПЗР-тест топширгани тўғрисидаги ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербаҳ чекловлар "август охиригача бекор қилинган"ини айтди. Сентябрдан чекловлар қайтадан жорий этилиш-этилмаслиги борасида ҳозирча маълумот берилмаган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид