08:21 / 25.05.2022
5359

Ўзбекистонга тўрт ойда Хитойдан 740 мингдан ортиқ телефон олиб келинган

Ўзбекистонга 4 ойда 976 645 дона телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Jason Lee / Reuters

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 71,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 976 645 дона мобил телефон импорт қилинган.

Қайд этилишича, телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 320 900 донага ошган. Ўзбекистон 9 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 
 
Ўзбекистон 4 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 741 546 дона қурилма.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Вьетнам – 121 376 дона;
  • Ҳиндистон – 62 612 дона;
  • БАА – 46 137 дона;
  • Қозоғистон – 3 663 дона;
  • Корея – 1 286 дона.

Ойлар кесимида телефон импорти қуйидагича:

  • январь – 129 766 дона;
  • февраль – 284 461 дона;
  • март – 286 056 дона;
  • апрель – 276 362 дона.
Top