Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда жигари дардидаги бемор: “Келин бўлиб қайнанамнинг ҳам, эримнинг ҳам хизматини қилолмадим...”
Қўқонлик Зиёдахон Хўжаева эндигина 21 ёшни қаршилади. Яхши ниятларда уни турмушга узатишган ота-онасининг, янги хонадондаги яқинларининг кўнгилларидан тўй таассуротлари кетмай туриб мудҳиш дард аломати сезилди. Тўйдан бир ойдан сўнг унда касаллик белгилари кузатила бошланди. Текширувлар натижасида эса унга жигар циррози ташхиси қўйилди.
Бир неча ойлар давомида касаллик билан курашиб, соғайиш учун ҳаракат қилаётган Зиёданинг ҳомиладорлиги маълум бўлади. Аммо хаста аёлга фарзандини бағрига босиш насиб қилмади – бола эрта туғуруқ чоғида нобуд бўлади.
“Қонимда гепатит Б вируси борлигини билмаган эканман. Турмушга чиққанимдан сўнг бу касаллик безовта қила бошлади. Ҳозир шифокорлар зудлик билан жигар кўчириш операцияси кераклигини айтишди. Келин бўлиб янги оиламда бир кун ҳам хизмат қилолмадим. Аввалгидай соғлом яшашни орзу қиляпман. Бунга яхши инсонларнинг ёрдами керак”, - дейди бемор.
Айни пайтда оила Ҳиндистондаги клиникада жигар кўчириш операцияси учун жўнаб кетишган. Икки оиланинг бирлари қизи учун, бирлари келини учун барча топган-тутганларини тўплаб хориждаги муолажалар учун беришган бўлса-да, катта миқдордаги харажатлар учун етмаяпти. Зиёданинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унга турмуш ўртоғи ўз жигарининг бир парчасини бериб, донорлик қилиш ниятида.
Оила қуриб, ҳаётнинг энг бахтиёр онларини бирга ўтказишни орзулаган ёш оила бугун хориждаги касалхонада бир-бирлари учун фидоийлик қилишмоқда. Уларнинг ҳаёти биргаликда давом этиши, фарзандлар қуршовида яшашлари учун имкон қадар кўмаклашиш учун зарур бўлган маълумотлар:
Зиёдахон Хўжаевага оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 3104 4245 5028 турмуш ўртоғи Абдураҳмон Хўжаев номида
Ҳумо: 9860 0401 2105 2977 турмуш ўртоғи Абдураҳмон Хўжаев номида
Виза: 4195 2500 4508 8414 турмуш ўртоғи Абдураҳмон Хўжаев номида
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025