Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн долларлик газ етказиб берди
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Хитойга 132,8 миллион долларлик табиий газ экспорт қилди. Бу ҳақда Neftegaz.ru Хитой божхона бошқармасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш қиймати 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга ошди. Ўзбекистон Хитойга қувур орқали газ етказиб берувчи етакчи бешта давлат қаторига кирди.
Туркманистон 4 ой ичида 2,87 млрд доллар даромад олиб, биринчи ўринни сақлаб қолди. Кейинги ўринлардан Россия – 1,04 миллиард доллар, Мьянма – 408 миллион доллар ва Қозоғистон жой олди – 270 миллион доллар.
Хитой Австралиядан денгиз орқали юборилган 7,49 миллион тонна суюлтирилган газни 5,38 миллиард долларга сотиб олди. Ундан кейинги ўринларда Қатар (3,57 миллиард доллар), Малайзия (2,88 миллиард доллар), Россия (1,32 миллиард доллар) ва Индонезия (1,01 миллиард долларга) бормоқда.
Январь-апрель ойларида Хитойга Россия нефтининг импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,4 фоизга қисқариб, 25,6 миллион тоннани ташкил этди. Жисмоний ҳажмнинг қисқарганига қарамай, Хитой томонидан Россиядан сотиб олинган нефт нархи 4 ой ичида 40 фоизга ошиб, 17,11 миллиард долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
21:44 / 27.09.2024
Танзила Норбоева Бутунхитой қўмитаси раиси билан учрашди
18:31 / 27.09.2024
“100 млн долларлик газнинг ҳавога учиши тўхтайди” — АҚШ компанияси Ўзбекистонда газ тармоқларини таъмирламоқда
12:50 / 27.09.2024
Хитойда энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетди
12:00 / 27.09.2024