Иқтисодиёт | 07:53 / 28.05.2022
24744
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон хориждан ун сотиб олиш ҳажмини оширди

4 ойда 124,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Pixabay

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга қиймати 38,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 124,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. 

Қайд этилишича, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчи – 122,8 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • Россия – 1,9 минг тонна; 
  • АҚШ – 50 тонна; 
  • Италия – 27 тонна;
  • Ҳиндистон – 2 тонна;
  • Франция – 1,8 тонна.

Бундан олдин 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 28,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 92,6 минг тонна буғдой уни импорт қилингани хабар берилганди

Мавзуга оид