Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 18 минг тонна парранда гўшти олиб келинди
4 ойда Ўзбекистонга 18,1 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Getty Images
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 15 та давлатдан қиймати 17,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18,1 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган.
Қайд этилишича, парранда гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон энг кўп парранда гўштини импорт қилган давлатлар орасида Польша етакчилик қилмоқда – 5 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Туркия – 3,2 минг тонна;
- Россия – 2,7 минг тонна;
- Бельгия – 2,2 минг тонна;
- АҚШ – 1,5 минг тонна;
- Нидерландия – 816 тонна;
- Литва – 607 тонна;
- Германия – 423 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга парранда гўшти асосан Польша ва Туркиядан олиб келинаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:05 / 11.05.2026
Ўзбекистонга мол гўшти импорти қисқара бошлади. Нархлар ҳам ошган
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026