19:42 / 30.05.2022
14270

Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” поезди носозлик туфайли йўлда тўхтаб қолди

“Афросиёб” тезюрар поезди бортдаги носозлик сабабли Жиззах вилояти ҳудудида қарийб бир соат тўхтаб қолган.

Фото: Wikipedia

“Ўзбекистон темир йўллар” АЖ ахборот-таҳлилий медиа марказининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 30 май куни, соат 17:40 да Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” тезюрар поезди Жиззах—Зарбдор перегонида тўхтаб қолган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатга борт тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Соат 18:30 да камчиликлар бартараф этилгач, йўловчи поезди ўз ҳаракатини давом эттирган.

«Йўловчилардан узр сўраб, тўғри тушунишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ, турли носозликлар туфайли бир неча бор Тошкент метросида поездлар тўхтаб қолганди.

Top