1 июндан акциз солиғининг ўзгариши “Ўзбекнефтгаз” АЁҚШларида бензин нархини оширмаслиги маълум қилинди
Компания баёнотига кўра, солиқ ошиши АИ-80 бензинининг бир литрига ўртача 71 сўмгача таъсир қилиши мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 1 июндан нефт маҳсулотларига акциз солиғи ставкаларининг ошиши ортидан бензин нархи ошишига доир хабарларга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид 2021 йил 29 декабрдаги қонунга мувофиқ, қуйидаги нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 июндан ўзгартиришлар киритилмоқда:
а) нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:
- 1 тонна Аи-80 маркали автобензин: амалда – 240 000 сўм, 1 июндан – 275 000 сўм (ўзгариш 35 000 сўм ёки 15 фоиз);
- 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали автобензин: амалда – 275 000 сўм, 1 июндан – 275 000 сўм (ўзгаришсиз);
- 1 тонна дизель ёнилғиси: амалда – 240 000 сўм, 1 июндан – 264 000 сўм (ўзгариш 24 000 сўм ёки 10 фоиз);
- 1 тонна ЭКО дизель ёнилғиси: амалда – 216 000 сўм, 1 июндан – 237 600 сўм (ўзгариш 21 600 сўм ёки 10 фоиз).
б) якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:
- бензин: амалда – 465 530 сўм / тонна ёки 350 сўм / литр, 1 июндан – 512 000 сўм ёки 385 сўм / литр (ўзгариш 46 470 сўм ёки 35 сўм / литр ёки 10 фоиз);
- дизель ёнилғиси: амалда – 425 918 сўм / тонна ёки 350 сўм / литр, 1 июндан – 468 000 сўм / тонна ёки 385 сўм / литр (ўзгариш 42 082 сўм ёки 35 сўм / литр ёки 10 фоиз).
“Юқоридаги ўзгаришлар АИ-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 71 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин.
Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида 1 июндан акциз солиқлари бўйича киритилаётган ўзгаришлар ҳисобига бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмайди”, дейилади компания баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, АЁҚШларда бензин нархлари ўтган ҳафта ошди. Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида АИ-80 маркали бензин 6500 сўмдан 6800 сўмга кўтарилди.
Мавзуга оид
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024
Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
07:40 / 30.10.2024