Президент чорвачилик лойиҳалари кечикаётган 7 вилоят ҳокимларини қатъий огоҳлантирди
Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 70 та лойиҳа бўйича чорва комплексларини ишга тушириш кечикмоқда.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда хонаки товуқларни кооперация асосида боқишни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Давлат раҳбари Нуробод тумани тажрибасини мисол қилиб келтирди.
Бир йил олдин ушбу туман ўзини тухум билан 50 фоизга, парранда гўшти билан 40 фоизга таъминлар эди. Жорий йилда туманнинг барча маҳалласига лидер тадбиркорлар инкубатор тарқатиб, аҳоли билан бирга парранда гўшти ва тухум етиштиришни йўлга қўйдилар.
Натижада, бугунги кунда ушбу туман ўзини тухум ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш билан бирга, Самарқанд шаҳри, Паст Дарғом ва Каттақўрғон туманларига ойига 140 мингта тухум етказиб бермоқда.
Мазкур тажрибани ўзининг тухум ва парранда гўштига эҳтиёжини қопламайдиган 50 та туманнинг 200 та маҳалласида йўлга қўйишга топшириқ берилди. «Ушбу туман ҳокимлари йил якунигача ўзгариш қилмаса, хулоса жиддий бўлади», деди президент.
Ушбу маҳаллалар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари асосида 200 миллион сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли жўжалар ва озуқа билан таъминланиши белгиланди.
Жорий йилда 170 та йирик чорвачилик лойиҳалари ва хонадонларда кооперация орқали 249 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Бунинг учун феврал ойида қабул қилинган қарор билан чорвачилик хўжаликларига:
- гўштнинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган субсидия 2 минг сўмдан 4 минг сўмга, сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилди;
- олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси барча тўловлардан озод этилди;
- соҳага 170 миллион доллар имтиёзли кредит линиялари очилди;
- 200 минг гектардан зиёд пахта ва ғалла майдонларига озуқабоп экинларни алмашлаб экиш белгилаб олинди.
Андижон, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалий ишлар бошланиб, 18 минг бошли 35 та чорвачилик хўжаликлари ишга туширилди.
Лекин Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 35 минг бошли 70 та лойиҳа бўйича чорва комплексларини ишга тушириш кечикмоқда.
Президент ушбу вилоятлар ҳокимларини қатъий огоҳлантирди.
Мавзуга оид
18:36
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган
21:17 / 14.11.2024
ССВ ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади
16:20 / 14.11.2024
“Иқлим ўзгариши муаммоларини айниқса Марказий Осиёда ўткир ҳис қиляпмиз” — Шавкат Мирзиёев
14:37 / 13.11.2024