Жамият | 14:28 / 01.06.2022
17587
2 дақиқада ўқилади

“Ҳиндистондамиз, юртдошларимиз берган овқатларни еб тирикчилик қиляпмиз” – мусофирликда дард билан синалаётган оила 

Икки фарзанднинг отаси Омаджон Гапировнинг умри 6 йилдан бери шифохоналарда ўтмоқда. Ҳозир бемор ва унинг турмуш ўртоғи Ҳиндистонда. Ўтказилган жигар кўчириш жарроҳлик амалиётида Хуршида Муҳаммаджонова эрига донорлик қилган. 

Андижон вилоятининг Хонобод туманидаги камхаржгина оиланинг бошига яна бир кулфат тушди. Икки фарзанднинг отаси Омаджон Гапировнинг умри 6 йилдан бери шифохоналарда ўтмоқда. Жигар циррози деган дарднинг дастидан бормаган жойи, кўринмаган шифокори қолмади. Хасталикнинг кундан кунга зўрайиб бораётгани сабаб унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жигар кўчириш операцияси зарурлиги айтилади. Шундан сўнг оила яқинлари ва яхши инсонлар кўмагида бор маблағларини олиб хорижга жўнаб кетади.

Ҳозир бемор ва унинг турмуш ўртоғи Ҳиндистонда. Ўтказилган жигар кўчириш жарроҳлик амалиётида Хуршида Муҳаммаджонова эрига донорлик қилган. Иккала беморнинг ҳам аҳволи қониқарли бўлса-да, моддий етишмовчилик сабаб ватандошларидан ёрдам сўрашмоқда.

“Операциямиз муваффақиятли ўтди, лекин ҳамма харажатлар учун тўлов қила олмадик. 18 минг доллар тўладик, лекин операциядан кейинги муолажаларни якунлаш, керакли дориларни олиш учун яна 10 минг доллар қарзимиз қолган. Шу пулни тўлаганимиздан кейин бизга жавоб беришади.

Икки фарзандимиз Ўзбекистонда кекса ота-онамизнинг қўлида қолган. Ҳамма тўловларни қилишимиз учун бизга ёрдам керак. Ҳозир еб-ичишга ҳам пулимиз қолмаган. Ўзбекистондан келган одамлардан пул олиб ишлатиб турибмиз. Мусофирчиликда бу аҳволда қолиш оғир экан, анча қийналдик”, – дейди ўзи ҳам оғир операцияни бошдан кечирган Хуршида.

Бу оилани дард янада яқинлаштирган. Фарзандларининг отасиз қолмаслиги учун курашаётган она, жуфтининг соғайиши учун яримжонликни бўйнига олаётган аёлнинг ноласи яхшиларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. 

Омаджон Гапировга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0304 4372 2206 турмуш ўртоғи Хуршида Муҳаммаджонова номида

Ҳумо: 9860 0301 7649 8480 қариндоши Муяссар Ботирова номида

Сбербанк: 5228 6005 6418 9787 опаси Моҳидил Аҳмаджонова номида 

Мавзуга оид