Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 22:49 / 02.06.2022
13208
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди
Олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон тарихий аҳамиятга эга Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.


Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 11 та ҳужжат имзоланди.
Жумладан:
- Саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”;
- маданият вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Ипакчилик тармоғида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.






Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:41 / 02.04.2026
Тожикистон президенти озиқ-овқат нархлари «мисли кўрилмаган даражада» ошишидан огоҳлантирди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026