Шавкат Мирзиёев: «Тошкент – Душанбе темир йўл қатновини йўлга қўйиш устида ишлашимиз керак»
Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан тор доирада учрашув ўтказгач, икки давлат расмий вакиллари ўртасида кенгайтирилган йиғилиш бошланди.
«Бугунги учрашувимиз икки томонлама алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келганида рамзий маъно бор. Ўзбекистон ва Тожикистон энг яқин қўшнилардир. Пандемиядан кейин биз барча транспорт қатновини тикладик, ҳудуддаги транспорт коридорларидан фойдаланиш бўйича барча масалаларни гаплашиб олдик.
Бугунги кунда ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 600 миллион долларга чиқди ва бу билан тўхтаб қолмаслик керак. Умуман, яқин йилларда бу кўрсаткични камида 1 миллиард долларга чиқариш устида ишлашимиз зарур. Бунинг учун барча тўсиқларни олиб ташлаш, режадаги лойиҳалар устида жуда жиддий шуғулланишимиз керак. Мана, тадбиримизда Жиззах ва Сўғд вилоятлари ҳокимлари ҳам қатнашяпти. Улар ўзаро ўсиш нуқталарини излашлари лозим.
Яна бир йирик лойиҳа устида ўйлаш вақти келди. Тошкент – Душанбе темир йўл қатновини йўлга қўйиш устида ишлашимиз, бу борада қандай муаммо бўлса, ҳозироқ муҳокама қилишимиз керак. Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодида очилмаган нуқталар, янги имкониятлар жуда кўп», деб Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:17 / 14.11.2024
ССВ ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади
16:20 / 14.11.2024
“Иқлим ўзгариши муаммоларини айниқса Марказий Осиёда ўткир ҳис қиляпмиз” — Шавкат Мирзиёев
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
13:50 / 13.11.2024