Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ерусти метро йўналишлари остидаги ер майдони ижарага берилади
“Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ерусти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тошкент метрополитенининг “Дўстлик–Қўйлиқ” ерусти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:
- пиёдалар ва велосипед йўлаклари;
- автотураргоҳлар;
- аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар;
- болалар ва спорт майдончалари.
Ерусти метро йўналишлари остида жойлашган тегишли ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ерусти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.
Ушбу ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун “E–Auksion” электрон савдо платформаси орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойга тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади.
Аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканлари барпо этилади.
Мавзуга оид
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026
Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади
08:44 / 18.05.2026
Тошкентда ижара бозори уй-жой сотувидан тезроқ ўсмоқда
18:42 / 03.05.2026