Жамият | 08:30
456
1 дақиқада ўқилади

Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди

Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмларини кенг жорий этишга қаратилган президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, сув фонди ерларини ижарага бериш электрон аукционлар орқали амалга оширилади, сув объектларини тозалаш ишларига эса тадбиркорлар тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилинади.

Президентнинг “Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан сув фонди ерларидан фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларини сақлаш соҳасида бир қатор янги тартиблар белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси сув фонди ерларини ижарага бериш бўйича ягона буюртмачи этиб белгиланди.

Шунингдек, сув омборлари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектларини тупроқ материалларидан тозалаш ишларига тадбиркорларни энг яхши таклифлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар орқали жалб қилишга рухсат берилди.

Фармонга кўра, сув омборларининг сувдан бўшаган ва тупроқ намлиги сақланган ерлари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали қисқа муддатли ижарага берилиб, уларда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш имконияти яратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид