Жамият | 15:19 / 08.06.2022
11860
2 дақиқада ўқилади

“Болам бир умр кўзи ожиз бўлиб қолишидан қўрқаман” – бошида мураккаб операция ўтказиладиган Жайҳунбек кўмакка муҳтож 

Жайҳунбекда бош мия ўсимтаси аниқланган. Касаллик хуруж қилганда оғриқлар сабаб боланинг кўзи кўрмай қолади. Унинг операцияси учун эса ижарада яшайдиган оилада етарли маблағ йўқ. 

Қарши шаҳридан келган Севара Абдуллаева 4 фарзанднинг онаси. Унинг ўғли, 6 ёшли Жайҳунбек оғир хасталикка чалинган. Болакайда бош оғриғидан бошланган касаллик энди кун сайин оғирлашиб, тез-тез шифохонада даволанишга мажбур қилмоқда. Шифокорлар унда бош мия кистаси борлигини аниқлашган.

“Ўғлимнинг боши оғриганда кўзи кўрмай қолади. Буни Санкт-Петербургда лазерли операция билан даволаш мумкин экан. Турмуш ўртоғим шу боламизни даволатиш учун икки йилдан бери Россияда ишлайди. Топганимиз кунлик дорилар, даволанишларга кетади. Операция учун маблағ орттиролмаяпмиз. Қариндошларимиз ҳам имкон қадар ёрдам беришади.

Касали хуруж қилганда ҳеч кимни, ҳатто ака-опаларини ҳам кўрмай, танимай қолади. Чунки кўзи кўрмайди. Болам бир умр кўзи ожиз бўлиб қолишидан қўрқаман. Узоқдаги отаси билан гаплашганда ҳам овозидан танийди”, – дейди беморнинг онаси Севара.

Бу оила 4 йилдирки ижарада яшаб келмоқда. Уй-жой олиш умидида юрган ота-онанинг ҳозир боласи соғайишидан бошқа ташвиши йўқ.

Жайҳунбекнинг қувноқ ва беғубор кўзларига қараган кишининг қалби ёришади. Шу кўзлардан нур аримаслиги, дунёга ўз нигоҳлари билан қарай олиши учун кўмак лозим. 

Жайҳунбек Жалиловга оид маълумотлар:

Ҳумо: 9860 0301 9288 2824 онаси Севара Абдуллаева номида

Бевосита учрашиш истагида бўлганлар учун бемор манзили: Қарши шаҳар, “Амир Темур” МФЙ, 17-уй, 1-хонадон. 

Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи – Азимжон Воҳидов.

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид