Ўзбекистон | 21:30 / 09.06.2022
9433
1 дақиқада ўқилади

10 июнда Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

Фото: Kun.uz

Эртага, 10 июн куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Хабар қилинишича, бу йиғилишда ҳафта давомида комиссия томонидан қилинган ишлар ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев бош қомусга ўзгартиришлар киритиш жараёнини унинг қабул қилинганига 30 йил тўладиган 2022 йил декабр ойида якунлашни таклиф қилган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид