Иқтисодиёт | 08:50 / 09.06.2022
22379
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россиядан қарийб 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди

Ўзбекистон импортидаги етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида  Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 2,3 млрд доллар.

Кейинги ўринлардан мос равишда 1,9 млрд доллар ва 1 млрд долларлик маҳсулотлар олиб келинган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: 

Корея – 896 млн;
Туркия – 575 млн;
Германия – 422 млн;
Туркманистон – 205 млн;
Ҳиндистон – 202 млн;
АҚШ – 169 млн;
Италия – 139 млн АҚШ доллари.

Бундан олдин Ўзбекистон Қозоғистондан 430 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид