Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда раҳбарлик лавозими учун кадрлар захирасига кимлар киритилиши маълум бўлди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова АОКАда ўтказилган брифингда миллий кадрлар захирасини шакллантириш бўйича батафсил маълумот берди.
Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга оширилади.
Номзоднинг салоҳиятини баҳолаш тест синовлари, “360 даража” ўрганиш ва ассессмент усулларини ўз ичига олади.
Раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантиришда:
турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган юқори малакали, етакчилик хусусияти ва бошқарув кўникмаларига эга ташаббускор кадрлар;
меҳнат фаолияти натижаларига кўра маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари;
ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этувчи ёшлар ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари;
истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ғолиблари;
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Билдирилишича, агентлик Давлат бошқаруви академияси ва етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда захирага олинган шахслар учун мунтазам равишда вебинар (маъруза), амалий машғулот ва семинар-тренинг шаклидаги махсус ўқувларни ҳамда ҳудуддаги раҳбарларга бириктирган ҳолда дублёрлик асосида стажировкаларни ташкил этиб бормоқда.
Мавзуга оид
10:04 / 04.02.2025
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?
10:12 / 31.01.2025
Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади
16:10 / 13.01.2025
Хотин-қизлар давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига мақсадли тайёрланади
15:25 / 13.01.2025