Ўзбекистон | 11:53 / 11.06.2022
16519
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган «Зарҳал» нави яратилди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Екатерина Лян бошчилигидаги селекционер олимлари янги қовун навини ихтиро қилди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, «Зарҳал» номи берилган ушбу дурагай фақат иссиқхонада етиштирилади.

Билдирилишича, «Зарҳал»ни ўта эртапишар қовун тоифасига киритиш мумкин. У 72-78 кун давомида ўсади, палаги бақувват, сершох. Барги кенг, қалин, тўқ яшил рангли, қирқимлидир.

Қайд этилишича, қовуннинг ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади. Юзаси эса текис, сариқ рангда. Устида яшил рангли чизиқлар тортилган. Ички қисми оқиш, хушбўй ҳидли.

«Зарҳал»нинг таркибидаги қуруқ модда миқдори 13,5-14,5 фоизни ташкил этса, қанд миқдори 12-13 фоиздан иборат.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ҳосилдорлиги 8-8,5 кг/м2 га тенг бўлган ушбу қовун нави ун шудринг ва фузариоз сўлиш касаллигига чидамли экани айтилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид