2026 йил 25 мартда қабул қилинган “Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига асосан, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган эди.
2026 йил 9 апрелда қабул қилинган ҳукумат қарори билан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган, атроф-муҳит ва инсонлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхона хўжаликлари ана ўша “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонасига кўчириладиган бўлди.
Қарорнинг қисқача тафсилотлари:
- Иссиқхоналарга кўчиш харажатлари қоплаб берилади, кредитларини қайтариш муддатлари эса узайтирилади.
- Ихтиёрий равишда кўчишга рози бўлмаган иссиқхоналар газдан узилади; кўмир, мазут ёки бошқа нарсаларни ёққан тақдирда жарима 20 баробарга, сув солиғи 5 баробарга оширилади.
- Кўчиб кетган иссиқхоналардан бўшаган ер майдонларида фақат боғдорчилик, узумчилик ёки кўчатчилик билан шуғулланишга рухсат берилади.
Батафсил
Қарорга кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманлари ҳудудидаги иссиқхоналар Сурхондарё вилоятига ихтиёрий кўчиб ўтишга қуйидагича тартибда рағбатлантирилади:
- халқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатлари 5 йилга, шундан имтиёзли даври 3 йилгача узайтирилади, аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақлаб қолинади;
- 2028 йил 1 апрелга қадар "Сурхон-Агро" зонаси ҳудудига кўчадиган иссиқхоналар учун иссиқхона конструкция ва ускуналарини демонтаж қилиш, ташиш ва қайта ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар 1 сотих ер майдони учун бир марталик, бироқ 500 минг сўмгача миқдорда Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида:















