Лос-Анжелесда Демократик партия ҳомийлари билан учрашув чоғида Байден йил бошида тез орада Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузи бошланиши тўғрисидаги баёнотлар кўпчилик учун у қадар реал кўринмаганини тан олди. «Мен улар нега бу ҳақда эшитишни исташмаганини тушунаман», деган Байден.

Аммо у яна шундай таъкидлайди: «Мен биламан - кўплар мени ошириб юбораётган бўлиши мумкин деб ўйлашган. Аммо мен буни аниқ билардим ва бизда Путин чегарани кесиб ўтишга отланганини тасдиқлайдиган барча маълумотлар бор эди. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Ва Зеленский ҳам бошқа кўплар қатори буни эшитишни истамаганди».

Шу билан бирга Байден Путинни Украинанинг «нафақат халқини, балки маданиятини ҳам йўқ қилишга уриниш»да айблаган ва россияликлар президенти Киевни «Она Россия мероси» деб билишини айтган.

Ғарб разведка хизматлари вакиллари россиялик ҳарбийлар Украина билан чегара яқинида тўпланаётгани тўғрисида 2021 йил кузидан хабар бера бошлаган. Кейин улар тажовуз эҳтимоли тўғрисидаги аниқроқ саналарни айтишган. Январ ойи охирида Байден бир неча бор Зеленский билан телефон орқали мулоқотларда воқеаларнинг шундай ривожи - реаллашганини айтди.

Зеленский ўшанда ваҳима қўзғамасликка чақирган, аммо Киев «турли сценарийларга жиддий тайёрланаётгани»ни маълум қилган.

28 январ куни у хорижлик журналистлар билан учрашувда шундай деганди: «Бугун биз аввалгидан кўра жиддийроқ эскалацияни кўрмаяпмиз. Ҳа, ҳарбийлар сони жиддий даражада ортган, аммо мен бу ҳақда 2021 йил бошида, Россия Федерацияси ўқув машғулотлари тўғрисида гапирганимда ҳам айтгандим [...] Ва ҳозир ҳам мен вазият ўша машғулотларнинг авж палласидагидан кўра кескинроқ деб ҳисобламайман - вазият ўшанда ҳам жуда кескин эди».

«Бизга бундай ваҳима керак эмас [...] Бизга мамлакатимиз иқтисодиёти барқарорлашуви керак [...] чунки «эртага уруш» бошланиши ҳақидаги сигналлар янграмоқда - ҳатто давлатларнинг ҳурматли раҳбарларидан ҳам сигналлар келди, улар дипломатик тилда ҳам эмас, очиқчасига шундай демоқда: «Эртага уруш бўлади». Бу — ваҳима. Бозорларда ваҳима, молиявий секторда ваҳима. Бу бизнинг давлатимизга қанчага тушади!» деганди Зеленский.

Украина инқирози. Байден Зеленскийни реал хавф ҳақида огоҳлантирган

«Бизга ваҳима керак эмас» — Зеленский Байденнинг огоҳлантиришига жавоб қайтарди