Ўзбекистон | 11:31 / 13.06.2022
13862
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

Бугун мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, кундузи термометр устуни 30-35 даража иссиқдан юқорига кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз пастдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даража илиқ, кундуз кунлари 34-39 даража иссиқ атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даража иссиққача бўлади.

13 ва 14 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид