Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир кишига тўғри келадиган ўртача уй-жой майдони ҳажми маълум қилинди
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлиги қай даражада экани тўғрисида маълумот берилди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича ўртача бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдони 18,2 квадрат метрни ташкил этган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан ўртача 2,2 квадрат метрга кўпайган. 2021 йилда эса 16,0 квадрат метрни ташкил қилган.
Маълум қилинишича, бир кишига тўғри келадиган уй-жой билан таъминланиш даражасининг энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилоятида кузатилган - 24,3 квадрат метр.
Ўз навбатида, ушбу кўрсаткич бўйича энг кичик натижа эса Андижон вилоятида қайд этилди - 13,3 квадрат метр.
Бундан олдин Ўзбекистондаги аксарият хонадонларда неча киши истиқомат қилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:30 / 08.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси ўртача неча ёшда?
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
21:44 / 05.06.2026