Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси муддатидан олдин Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди
Фаластиннинг ғалабасидан сўнг Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва яна 5 жамоа Осиё Кубогига йўлланма олди.
Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасида 3-турнинг дастлабки баҳсида Фаластин (9) Филиппин (4) дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритиб, ўз гуруҳида 1-ўрин билан турнирнинг финал босқичига чиқди.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Яман (1) Мўғулистон (0) билан ўйнайди. Аммо ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоа 4 очкодан кўп жамғара олмайди.
Натижада қолган гуруҳлардаги 6 очко тўплаган жамоалар, жумладан, Ўзбекистон ҳам 3-тур олдидан муддатидан аввал қитъа чемпионатига йўлланма олишди — Ўзбекистон, Таиланд, Иордания, Ҳонгконг, Ҳиндистон, Баҳрайн, Тожикистон ва Қирғизистон.
Сречко Катанец бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўз гуруҳида биринчи ўйинда Шри-Ланкани 3:0, Мальдив оролларини 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Учинчи тур доирасида Таиландга қарши баҳс 14 июн куни соат 20:30 да старт олади.
Маълумот учун, Ўзбекистон кетма-кет 8-марта, Тожикистон эса ўз тарихида илк бор Осиё чемпионатида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, саралашда 6та гуруҳ бор ва улардаги 1-ўрин соҳиблари ҳамда 2-ўрин эгаларидан энг яхши 5таси финал босқичига чиқади.
Осиё Кубоги-2023 саралаши
В гуруҳи 3-тур. 14 июнь
Фаластин — Филиппин 4:0
Голлар: Чиҳадеҳ (31), Сейам (42), Ямин (55), Абу Варда (72).
Мавзуга оид
12:06 / 19.10.2025
Катанецнинг ёрдамчилари ЎФАдан 350 минг евро талаб қилмоқда
15:09 / 06.07.2025
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди
14:41 / 10.06.2025
«Мерос». Сречко Катанецга бағишланади
15:27 / 07.06.2025