Спорт | 20:23
1105
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Энди улар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Япония – Филиппин баҳсида имкониятни бой берган жамоа билан куч синашишади.

Фото: МОҚ

Австралияда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасида Осиё кубоги чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Жанубий кореялик рақибаларига қарши майдонга тушди.

Баҳс 6:0 ҳисобида Жанубий Корея аёллар терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистонлик аёл футболчилар бангладешлик рақибаларини 4:0 ҳисобида енгиб чорак финалга чиқишганди.

Энди улар 19 март куни жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Япония – Филиппин баҳсида имкониятни бой берган жамоа билан куч синашишади.

Осиё кубогида энг яхши натижага эришган олти жамоа 2027 йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид