Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойида Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 3,6 бараварга ошди
Ўзбекистонга май ойида неча нафар турист келгани ва энг кўп ташриф қайси давлатдан бўлгани маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2022 йилнинг май ойида 503,6 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 363,4 минг нафарга ёки 3,6 бараварга ошган.
Ўзбекистонга май ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган:
- Қозоғистон – 169,9 минг нафар;
- Қирғизистон – 141,3 минг нафар;
- Тожикистон – 116,0 минг нафар;
- Россия – 47,5 минг нафар;
- Туркия – 6,4 минг нафар;
- Германия – 2,2 минг нафар;
- Франция – 1,7 минг нафар;
- АҚШ – 1,5 минг нафар;
- Корея – 1,4 минг нафар;
- Ҳиндистон – 1,3 минг нафар;
- Исроил – 1,3 минг нафар;
- Буюк Британия – 1,1 минг нафар;
- Беларусь – 1,0 минг нафар;
- Италия – 0,7 минг нафар;
- Испания – 0,5 минг нафар.
Бундан олдин Ўзбекистонга энг кўп туристлар қайси давлатдан келаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026