Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўловчи автобуси йўл четидаги симёғоч билан тўқнашди
Тошкент шаҳрида «Исузу» русумли йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 15 июнь куни соат 07:55 ларда «7-Автобус саройи» филиали ҳайдовчиси М.А (1991 йилда туғилган, стажи 2016 йилдан буён) «Исузу» русумли автобусни 56-йўналишда Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб йўловчиларсиз бошқариб бораётган бўлган.
У «Халқлар дўстлиги» саройи қаршисида пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётганида, ўнг томонидан енгил автомобиль кескин сиқиб ўтиши натижасида, ўзидан олдинда тўхтаб турган автомобиль билан тўқнашув содир этмаслик учун автобусни чап томонга бурган ва йўл четидаги темир симёғочга бориб урилган. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат»нинг йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026