Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
Хоразмлик 21 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб, чорраҳада Tracker’га бориб урилган. Оқибатда Tracker иккига бўлиниб кетган.
Бухоро шаҳрида ЙТҲ содир қилган ҳайдовчига маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти судлари ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 30 март куни Бухоро шаҳридаги Давлатобод ва Оқмасжид кўчалари кесишмасида содир бўлган. 2005 йилда туғилган Н.Р. Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб, чорраҳада Tracker’га бориб урилган. Оқибатда Tracker иккига бўлиниб кетган.
Суд Cobalt ҳайдовчисини МЖтКнинг 128-4-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши) 2-қисми, 133-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) 1-қисми ва 137-моддаси (йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топди.
ЙТҲ оқибатида етказилган 99,5 млн сўм зарар ҳайдовчи томонидан қопланган.
ЖИБ Бухоро шаҳар судининг 2026 йил 22 майдаги қарорига кўра, Cobalt ҳайдовчисига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Айни пайтда у жазо муддатини ўтамоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026