Жаҳон | 17:35 / 15.06.2022
18732
1 дақиқада ўқилади

Хитой раиси ва Путин Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Хитой халқ республикаси раиси Си Жинпинг россиялик ҳамкасби Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Хитой телевидениесига асосланиб «Коммерсантъ» ёзмоқда.

Фото: Reuters

Хабарда айтилишича, томонлар Амур дарёси устида қурилган кўприк очилиши, ШҲТ ва BRICS ҳамкорлик ташкилотлари доирасидаги муносабатларни муҳокама қилган. Хитой раиси мамлакат суверенитет хавфсизлиги масаласида Россияни қўллашда давом этишини айтган.

Путин суҳбат давомида Хитойнинг глобал хавфсизлик масаласидаги ташаббусини қўллаши, Хитойнинг ички ишларига аралашадиган барчага қарши эканини айтган. Томонлар Украинадаги урушни ҳам муҳокама қилган ва Хитой раиси мамлакатнинг бу борадаги «тўғри позицияси» ўзгармаганини айтган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид