Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълимга ўқишга киришда хотин-қизларга қўшимча 2 мингта давлат гранти ажратилади
“Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:
- тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрлари камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;
- ҳар йили 20 июлгача тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти ўринлари ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтида эълон қилинади.
Қуйидагилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:
2021/2022 ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизлар 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
2022/2023 ўқув йилидан давлат ОТМ магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар тўлов-контракт миқдори.
Мавзуга оид
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
14:33 / 27.02.2026