Иқтисодиёт | 11:05 / 16.06.2022
22828
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга 5 ойда 80 млн долларлик мобил телефонлар олиб келинди
Ўзбекистонга 5 ойда 1,1 млн дона телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 80 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Қайд этилишича, телефон импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216 311 донага ошган.
Ўзбекистон 10 та давлатдан телефон импорт қилган. Ўзбекистон 5 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 846 504 дона;
- Вьетнам – 128 407 дона;
- Ҳиндистон – 73 371 дона;
- БАА – 47 112 дона;
- Қозоғистон – 4030 дона;
- Корея – 1 586 дона.
Ойлар кесимида телефон импорти:
- январь – 129 766 дона;
- февраль – 284 461 дона;
- март – 286 056 дона;
- апрель – 276 362 дона;
- май – 124 393 дона.
Мавзуга оид
10:08 / 02.09.2024
7 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист келди
12:30 / 01.09.2024
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони 51,4 минг нафарга ошган – Статистика агентлиги
14:46 / 31.08.2024
Vertu 500 минг долларлик кнопкали телефонни сотувга чиқарди
22:16 / 30.08.2024