Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда юк машинаси ва Nexia-1 иштирокида содир бўлган ЙТҲда йўловчи вафот этди
Чорраҳадан қайрилиб олаётган Nexia-1 машинасига рўпарадан келаётган “Зил-130” юк машинаси олд қисми билан урилган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 16 июнь куни соат тахминан 5:30ларда Қарши шаҳар айланма йўлида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи А.С. Nexia-1 машинаси билан Қарши шаҳар айланма йўли орқали Нишон туманидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланаётганда “Боғобод” МФЙ ҳудудидаги чорраҳадан қайрилиб олаётганида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Т. бошқарувида бўлган “Зил-130” юк машинаси олд қисми билан унга урилган.
Оқибатда Nexia-1 салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Н.Ў. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, жабрланувчи вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда Дамас уриб юборган 9 ёшли мактаб ўқувчиси вафот этганди.