Макрон коалицияси Франция парламентидаги мутлақ кўпчиликдан маҳрум бўлди
Франция Миллий ассамблеясига ўтказилган сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, либералларнинг «Бирга!» коалицияси биринчи ўринни эгаллади, лекин мутлақ кўпчиликка эга бўлолмади.
Франциядаги парламент сайловларининг иккинчи босқичи якунларига кўра, президент Эммануэл Макрон атрофида тузилган «Бирга!» коалицияси Миллий ассамблеядаги мутлақ кўпчиликни йўқотиб, 210-250 ўринга эга бўляпти. Ifop жамоатчилик фикри институтининг 19 июнь, якшанба куни кечқурун эълон қилинган прогнозлари шундан далолат бермоқда.
Шу билан бирга, Макрон коалицияси сайловларда ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибди. Айни пайтда унинг асосий рақобатчиси - Жан-Люк Мелашон бошчилигидаги сўл «Янги халқ экологик ва ижтимоий иттифоқи» блоки иккинчи ўринни эгаллаши ва Франция парламенти қуйи палатасида 150-180 ўрин олиши кутилмоқда.
Марин Ле Пеннинг «Миллий бирлашув» партияси сайловларнинг иккинчи босқичида 80 дан 100 тагача ўринга эга бўлмоқда. Бу ўнг қанот популистларга Миллий ассамблеяда ўз фракциясини шакллантириш имконини беради.
Ўнг марказчи «Республикачилар» партияси 60-70 ўрин олиши тахмин қилинмоқда.
Макрон нуқтайи назарига қараганда, бундай сайлов натижасини муваффақиятли деб ҳисоблаш қийин. Анъанага кўра, Францияда президентлик сайловларидан кўп ўтмай бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз бериш натижаларига давлат раҳбарининг сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланишининг ўзига хос тасдиғи сифатида қаралади.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024