Шавкат Мирзиёев президентнинг айрим ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви ўтказилмоқда.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, ҳукуматни шакллантириш ва унинг самарали фаолият юритишини таъминлашда Олий Мажлиснинг ваколатларини кенгайтириш бўйича тегишли қоидаларни асосий қонунда белгилаш зарур.
“Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича фармон Сенат томонидан тасдиқланиши тартибини жорий этишни таклиф этаман”, деди президент.
Таъкидланишича, ҳукумат томонидан тайёрланган Коррупцияга қарши кураш бўйича йиллик миллий маърузани муҳокама қилиш масаласини парламент ваколатига киритиш лозим.
Олий Мажлиснинг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларининг конституциявий асосларини кучайтириш бўйича ишларни давом эттириш керак.
“Шу мақсадда мен Президентнинг айрим ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф этаман. Мисол учун, Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколатини Сенатга ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Бу орқали Ҳисоб палатаси Давлат бюджети шаклланиши ва ижросини таъминлашда парламент назоратининг муҳим воситасига айланади", деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
15:52 / 13.11.2024
Ўзбекистонда Глобал экологик фонд донорлари йиғилиши ўтказилиши мумкин
15:29 / 13.11.2024
Ўзбекистон президенти Чехия бош вазири билан учрашув ўтказди
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
13:50 / 13.11.2024